Дибала тиббий кўрикдан ўтди ва ижобий хулоса олинди

Дибала тиббий кўрикдан ўтди ва ижобий хулоса олинди

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала тиббий текширувдан ўтди. Натижалар хушхабар: кўрик футболчида жиддий шикаст борлигини тасдиқламади, дея хабар беради Pazzidifanta. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, аргентиналик футболчида фақат ён капсула соҳасида енгил яллиғланиш аниқланган. 32 ёшли ҳужумчи аллақачон физиотерапия курсини бошлаб, индивидуал машғулотлар дастури бўйича ишламоқда.

Дибаланинг ҳолати кунма-кун назорат қилинади ва у қачон тўлиқ сафга қайтиши мумкинлиги шу асосда аниқланади.

2025/2026 йилги мавсумда Пауло Дибала 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Айни пайтда "Рома" А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар