date

Кенан Йилдиз «Ювентус»ни ўз уйи ва оиласи деб атади

Кенан Йилдиз «Ювентус»ни ўз уйи ва оиласи деб атади

Туркиялик иқтидор Кенан Йилдизнинг келажаги бўйича «Ювентус» аниқ қарор қилди: Турин клуби футболчи билан шартномани узайтириб, уни Европанинг йирик жамоалари қизиқиши фонида ўз сафида сақлаб қолди. ОАВда «Реал» ҳам Йилдизга эътибор қаратгани тилга олинаётганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Расмий хабардан сўнг Йилдиз клуб раҳбариятига миннатдорлик билдирди ва «Ювентус»даги муҳитни алоҳида таъкидлади. «Аввало Жон Элканнага раҳмат айтмоқчиман. Мен жуда хурсандман, бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан, атрофим — менинг оилам. Яқин келажакда катта ютуқлар бизни кутаётганига ишонаман», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Ювентус» А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз «Ювентус»ни ўз уйи ва оиласи деб атади