Анчелотти Эндрикка Бразилия терма жамоасида махсус рол беради

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида “Реал”дан ижара асосида “Лион”га ўтганидан бери ўзини ёрқин томондан кўрсатмоқда. ОАВда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни яқин орадаги йиғинга чақиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри L’Equipe’га таяниб ёзишича, Эндрик март ойидаги халқаро танаффусда Бразилия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.
Март охирида жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Бразилия Франция ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг