«Майнц» футболчиси пенальтилар бўйича Мбаппега яқинлашмоқда

Германия Бундеслигасининг 21-турида «Майнц» ўз майдонида «Аугсбург»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг эътиборли томони — ҳар иккала гол ҳам пенальтидан киритилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа ярим ҳимоячиси Надим Амири икки бор 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба бериб, бу мавсумдаги голлари сонини 9 тага етказди. Шундан 7 таси пенальтидан урилгани ҳам статистикани янада қизиқарли қилади.
Пенальтилардан урилган голлар бўйича Амири Европада фақат битта футболчидан ортда: Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» сафида пенальтидан 8 марта гол урган. «Майнц» эса ҳозирча Бундеслига турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг