date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтди ва дастлабки ижобий ўйинлардан сўнг унинг атрофида нохуш фон кучайди. Гап натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилигида: улар тажрибали ҳужумчи майдонда тез-тез йиқилиб, қоида бузилишини «олиб беришга» уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионатига бағишланган форумларда «Нега ди Марияни ҳийлалари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди?», «Ди Мария юлдуз, аммо унинг қилаётганлари жонига тегди», «Шундай футболчи пеналти сўраб, виждонсизларча йиқилаётгани ачинарли» каби гаплар кўпайди. Аввал «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» сафида тўп сурган футболчи ҳозир «Росарио Сентрал» таркибида ўйнамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди