date

Карвахал «Реал Мадрид»да норози бўлишига сабаб ошкор бўлди

Карвахал «Реал Мадрид»да норози бўлишига сабаб ошкор бўлди

«Реал Мадрид» ҳимоячиси Дани Карвахал клубдаги ҳозирги вазиятидан қониқмаяпти. The Touchline хабарига кўра, 34 ёшли футболчи бош мураббий Альваро Арбелоа уни жиддий қабул қилмаётганини ўйламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карвахал ўзини ҳануз топ даражага мос деб билади. Унинг норозилигига асосий омиллардан бири — яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига энг яхши спорт формасида бориш истаги. Шу сабаб Дани «Реал Мадрид»да берилаётган ўйин вақти камлигидан кўнгли тўлмаяпти.

«Реал Мадрид» Ла Лигадаги навбатдаги учрашувини 14-февраль куни ўз майдонида «Реал Сосьедад»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карвахал «Реал Мадрид»да норози бўлишига сабаб ошкор бўлди