Умтити Пике ҳақида илиқ фикр билдирди ва эътироф этди

“Барселона”нинг собиқ футболчиси Самюэл Умтити Каталония клубида бирга тўп сурган Херард Пике ҳақида хотираларини бўлишди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Умтитининг айтишича, Пике у майдонда бирга ўйнаган энг кучли ҳимоячилардан бири бўлган. “У машғулотларда энг тиришқоқ футболчи бўлмаган, чунки жисмонан тайёр эди. Аммо ўйинни ўқиши ақл бовар қилмас даражада кучли эди”, — дея Умтитининг сўзларини келтиради The Elevate House.
Умтити “Барселона” сафида 133 та расмий учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этган.
Ҳозирда “Барселона” Испания Ла Лигасида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Реал” эса бир очко ортда боряпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг