Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватанига қайтгач, дастлабки ўйинларда яхши таассурот қолдирди, бироқ тез орада унинг атрофида салбий фон кучая бошлади. Муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар тажрибали вингер майдонда тез-тез симуляция қилади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «нега ди Марияга ҳийлалари учун огоҳлантириш берилмайди», «у юлдуз, аммо бу ҳаракатлар жонига тегди», «бундай футболчининг пеналти сўраб йиқилишга уриниши ачинарли» каби фикрлар кўпайган. Собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси ҳозирда «Росарио Сентрал» сафида ўйнамоқда ва айнан шу мавзу унинг ўйинларидан кейинги энг кўп муҳокама қилинаётган масалага айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!