Шлоттербек Дортмунддан фақат «Реал» учун кетишга тайёр

Нико Шлоттербек ёзги трансфер ойнасида Дортмунднинг «Боруссия» клубини тарк этиши мумкин, бироқ у фақат Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга рози. 26 ёшли ҳимоячига «Реал» қизиқиш билдирмоқда, «Боруссия» эса уни 40–50 миллион евро атрофида сотиши мумкин. Шлоттербек 2022 йилда «Фрайбург»дан Дортмунд клубига 20 миллион евро эвазига ўтган ва унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, 26 ёшли футболчига Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Шлоттербек эса «Боруссия»ни тарк этишга фақат «Реал» вариантида рози бўлишга қарор қилган. «Асаларилар» ҳимоячини 40–50 миллион евро атрофида сотиши мумкин.
Шлоттербек 2022 йилда «Фрайбург»дан Дортмунд клубига 20 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча турнирларда 26 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.






























Изоҳлар 0
…