date

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати бўйича қисқа изоҳ берди

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати бўйича қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркиядаги шароитлар ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини табассум билан тасдиқлади.

Жикия «Антальяспор» сафини ўтган ёзда тўлдирган. Шу вақтгача у 13 та учрашувда майдонга тушиб, икки бор гол урди.

Айни пайтда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия «Антальяспор»даги ҳолати бўйича қисқа изоҳ берди