Сёьмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини баҳолади

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрий Сёьмин «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг жамоага қўшаётган ҳиссаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сёьминнинг айтишича, Сафонов ҳозир ПСЖда асосий дарвозабон мақомини тўлиқ тасдиқлаб бўлган ва старт таркибида майдонга тушишга ҳақли. Мутахассис, хатолар содир бўлса, ўйин амалиёти камайиши мумкинлигини ҳам таъкидлади: «Футболда ҳаммаси табиий қонуният», деди у.
26 ёшли посбон жорий Лига 1 мавсумида тўрт учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди. Яна икки ўйинда у дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Чемпионлар лигасида эса Сафонов икки беллашув ўтказиб, бир марта гол ўтказди.
Сафоновнинг француз гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!