Арбелоа Суперлига ёпилггач «Реал» позициясини қўллаб-қувватлади

«Реал» мураббийи Алваро Арбелоа Суперлига атрофидаги вазият юзасидан фикр билдирди. Бир кун аввал лойиҳа якунлангани маълум бўлди: Мадрид клуби УЕФА ва Клублар ассосиaцияси билан келишувга эришганини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Клуб бу масала бўйича аллақачон расмий баёнот берди — мен ҳам айнан шу позицияга қўшиламан. Бу футбол учун яхши келишув», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига 2021 йил баҳорида 12 та гранд томонидан ишга туширилиши эълон қилинганди. Бироқ улардан 9 таси мухлислар норозилиги фонида жуда тез орада лойиҳадан воз кечди. Кейинроқ «Ювентус» ҳам чет турнирини тарк этди. Сўнгги бўлиб эса Европа футболининг грандлари — «Барселона» ва «Реал» — ушбу ташаббусдан чиқишини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!