Каррик тизимида Маунт захирада қолиб, сотилиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Мейсон Маунтнинг келажаги ҳануз мавҳумлигича қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
27 ёшли футболчининг Майкл Каррик бошқарувидаги схемаcида асосий таркибдан жой олиш имконияти чекланган: "ўнлик" позицияси жамоанинг етакчиси ва сардори Бруно Фернандеш томонидан банд. Англия ОАВларига кўра, "қизил иблислар" Маунтни тахминан 20 млн фунт (23 млн евро) атрофида сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Transfermarkt портали эса яримҳимоячининг қийматини юқорироқ — 32 млн еврога баҳоламоқда. "Челси"нинг собиқ футболчиси билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш бандини ҳам ўз ичига олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг