date

Контеден «Наполи» ва «Рома» дурранги ҳақида инглизча услуб баҳоси

Контеден «Наполи» ва «Рома» дурранги ҳақида инглизча услуб баҳоси

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте А Серияда «Рома»га қарши 2:2 ҳисобидаги дуррангдан кейин матбуот анжуманида ўйинни таҳлил қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Неаполликлар мағлубиятдан 82-дақиқада Алиссон Сантос урган гол эвазига қутулиб қолди.

Конте жамоасининг ўйин давомида икки бор ҳисобни тенглаштиргани осон бўлмаганини таъкидлади. Унинг фикрича, агар бу жанг бокс рингида кечганида, «Наполи» очколар бўйича устун келган бўларди.

Мураббий учрашувни қизиқарли ва жуда шиддатли деб атади: ҳар икки жамоа тўп назоратида қийналди, сабаби прессинг юқори даражада ишлади. Конте бу баҳсни «инглизча услубдаги ўйин» дея таърифлади.

Айни пайтда «Наполи» А Серия жадвалида учинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан 11 очко ортда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Контеден «Наполи» ва «Рома» дурранги ҳақида инглизча услуб баҳоси