Дел Пьеро Бастонининг узрини ижобий баҳолади ва гапирди

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ юлдузи Алессандро дел Пьеро «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг узр сўрашига муносабат билдирди. Бастони жамоаларнинг яқинда ўтган тўқнашувида «кекса синьора» футболчиси Пер Кальюлю майдондон четлатилган пайтда буни кескин тарзда нишонлагани танқидларга сабаб бўлганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дел Пьеронинг айтишича, Бастонининг кейинроқ вазиятни ўйлаб кўриб, хатосини тан олгани — тўғри қадам. У бундай иш футболчининг обрўсига ижобий таъсир қилишини, ҳеч ким мукаммал бўла олмаслигини, аммо хатолардан сабоқ олиб кучайиш мумкинлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» — «Ювентус» учрашуви ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтди. Сафарда ўйнаган «Ювентус» 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг