«Қарабоғ» ва «Ньюкасл» Чемпионлар лигаси ўйинига таркибларни эълон қилди

Чемпионлар лигасининг чоршанба кунги эрта учрашувида «Қарабоғ» ва «Ньюкасл» майдонга тушади. Плей-офф босқичи доирасидаги баҳс учун жамоаларнинг асосий таркиблари аллақачон маълум қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қарабоғ» бош мураббийи Гурбан Гурбанов старт учун қуйидаги футболчиларни танлади: Коҳалски, Силва, Мустафазаде, Медина, Жафаргулиев, Бикалё, Янкович, Монтиел, Андраде, Зубир, Дуран.
«Ньюкасл» устози Эдди Хау эса учрашувни мана бу таркибда бошлайди: Поуп, Триппьер, Тиав, Берн, Холл, Уиллок, Тонали, Волтемаде, Барнс, Эланга, Гордон.
«Қарабоғ» — «Ньюкасл» учрашуви 22:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйинни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг