date

Пономарёв Головин ҳозир ЦСКАга куч қўша олмайди деди

Пономарёв Головин ҳозир ЦСКАга куч қўша олмайди деди

СССР терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клубида ҳимоячи сифатида тўп сурган Владимир Пономарёв собиқ «армиячи» Александр Головин ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда ярим ҳимоячи Франциянинг «Монако» жамоасида ўйнамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Пономарёвнинг айтишича, Головин ҳозир ЦСКАга қайтган тақдирда ҳам жамоани сезиларли кучайтира олмаслиги мумкин. У футболчининг ёши 30 га яқинлашаётгани, бу эса ўйинда ўз таъсирини кўрсатаётганини таъкидлади. Собиқ футболчи Головинда интизом билан боғлиқ муаммолар кўпайганини ҳам қайд этиб, агар имконият бўлса, мураббийлик каби бошқа йўналишни кўриб чиқишни маслаҳат берди.

Маълумот учун, Головин сўнгги икки учрашувда — чемпионат ва Чемпионлар лигаси ўйинларида — икки марта майдондон четлатилган. Жорий мавсумда эса у 26 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пономарёв Головин ҳозир ЦСКАга куч қўша олмайди деди