date

Сафонов рақобат шароитида ҳам ишлашни давом эттиради

Сафонов рақобат шароитида ҳам ишлашни давом эттиради

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов жамоадаги рақобат ва асосий таркиб учун кураш ҳақида фикр билдирди. FIFA Қитъалараро кубоги финалидан кейин россиялик посбон сўнгги учрашувларда тез-тез старт таркибда кўриниш бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сафоновнинг айтишича, охирги ўйинларда кўпроқ майдонга тушаётгани кейинги баҳсларда ҳам албатта асосий таркибда бўлади, дегани эмас. У навбатдаги учрашувда стартдан ўйнаш учун ишлашни давом эттириши кераклигини таъкидлади, дея келтиради Goal.com.

Маълумот учун, Сафонов клубининг кетма-кет сўнгги 5 ўйинида майдонга тушди. Жорий мавсумда 26 ёшли дарвозабон 9 учрашувда қатнашиб, 10 та гол ўтказиб юборган, 3 баҳсда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов рақобат шароитида ҳам ишлашни давом эттиради