date

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафта рамзий жамоасини эълон қилди

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафта рамзий жамоасини эълон қилди

2025/2026 йилги Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасидаги дастлабки учрашувлар ортда қолди. Ўйинлар якунига кўра УЕФА ҳафта рамзий жамоасини тузди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳафтанинг энг яхши 11 футболчиси рўйхатига қуйидагилар кирди: Кобел («Боруссия») — Рйерсон («Боруссия»), Санчес («Галатасарай»), Бйорн («Ньюкасл»), Грималдо («Байер»), Сара («Галатасарай»), Тчуамени («Реал»), Дзолис («Брюгге»), Дюэ («ПСЖ»), Гордон («Ньюкасл»), Хёг («Будё-Глимт»).

Шунингдек, ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб «Ньюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордон топилди. У сафарда «Қорабоғ» дарвозасига тўрт гол урди, натижада «қарғалар» Озарбайжонда 6:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафта рамзий жамоасини эълон қилди