Градиленко «Майнц» ва «Гамбург» ўйинига прогноз билдирди

Германия Бундеслигасининг 23-тури доирасида «Майнц» ўз майдонида «Гамбург»ни қабул қилади. Учрашув олдидан собиқ «Спартак» футболчиси Дмитрий Градиленко баҳсдан кутаётган натижалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис бир нечта вариантни таклиф қилди: «Гамбург» мағлуб бўлмайди (X2) ҳамда «иккаласи ҳам гол уради». Унинг қайд этишича, «Майнц» жорий йилда атиги бир ўйинда гол ура олмаган, «Гамбург» эса сўнгги уч учрашувнинг ҳар бирида камида иккитадан гол киритган. Шунингдек, Градиленко ўйинда умумий голлар сони 3 тадан кўп бўлиши мумкинлигини айтди.
«Майнц» — «Гамбург» учрашуви бугун, 20-февраль куни 00:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Ўйин арафасида мезбонлар турнир жадвалида 14-ўринда, меҳмонлар эса 9-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!