Саудия Арабистонида фожеа: «Ал-Қадисия»нинг 16 ёшли футболчиси вафот этди

Саудия футболида қайғули хабар: «Ал-Қадисия» сафида тўп суриб келган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саид ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий некролог эълон қилиб, маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Қадисия» Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасида иштирок этади ва айни пайтда турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа таркибида италиялик ҳужумчи Матео Ретеги ҳам бор, у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.
Ёш футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча расман очиқланмади. Норасмий маълумотларга кўра, ҳодиса йўл-транспорт воқеаси оқибатида юз берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг