date

«Вердер» Шимолий Америка турнесидан бутунлай воз кечди

«Вердер» Шимолий Америка турнесидан бутунлай воз кечди

Германиянинг «Вердер» клуби ёзги Шимолий Америка турнесини бекор қилишга қарор қилиб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Қарор мавсумолди режалари босқичидаёқ эълон қилинди ва нега шошилганлари аниқ изоҳланмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу қадам, аввало, молиявий томондан клубнинг ўзи учун сезиларли йўқотиш бўлиши кутилмоқда. Шунга қарамай, раҳбарият қарорни принципиал позиция сифатида кўрсатмоқда.

Клуб бош директори Клаус Филбри «DeichStube»га берган изоҳида, АҚШнинг Миннесота штатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларга ишора қилди: «Бизнинг принципларимиз бор — одамлар кўчада бўлгани учунгина хавф остида қолиши мумкин бўлган жойда ўйнамаймиз», — деди у.

Аввалроқ Германияда АҚШда ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ғояси ҳам муҳокама қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Вердер» Шимолий Америка турнесидан бутунлай воз кечди