date

«Арсенал» вингери Мадуэке у ҳақидаги гапларга изоҳ берди

«Арсенал» вингери Мадуэке у ҳақидаги гапларга изоҳ берди

Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Нони Мадуэке мухлислар ва жамоатчилик орасида унинг характери ҳақида нотўғри тасаввур шаклланганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли вингернинг таъкидлашича, баъзилар уни кибрли, ўзига ҳаддан ташқари ишонган ёки етарлича меҳнат қилмайдиган футболчи деб ўйлайди. Мадуэке эса бунинг акси эканини, доим ўз устида ишлашга интилишини ва ишига жиддий ёндашишини қайд этди.

Жорий мавсумда Мадуэке 26 ўйинда 6 гол урди ва 3 та голли узатма берди. Ўтган йилнинг июлида «Арсенал» уни «Челси»дан 56 млн евроқа сотиб олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» вингери Мадуэке у ҳақидаги гапларга изоҳ берди