date

Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда шуғулланмоқда

Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда шуғулланмоқда

Денис Макаровнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Алексей Бабир футболчининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг «Динамо» клубидан Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига ўтган ҳужумчи яқинда енгил жароҳат олганди.

Агентнинг сўзларига кўра, Макаров тўлиқ тикланган ва ҳафтанинг барчасида жамоа билан умумий машғулотларда тўлиқ қатнашмоқда. Шунингдек, у жамоага мослашиб улгургани, шароит ва муҳит ёқаётгани, фақат ўша кичик жароҳат ишини бироз ортга сургани таъкидланди. Бабирнинг фикрича, жароҳат бўлмаганида Денис аллақачон илк дақиқалардан майдонга тушган бўларди.

Макаров Туркияда ҳозирча битта учрашувда майдонга тушиб, 30 дақиқа ҳаракат қилди.

Якшанба куни «Кайсериспор» Туркия чемпионати 23-тури доирасида «Антальяспор»га қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда шуғулланмоқда