date

Арбелоа «Реал»даги руҳий муаммо сабабини тушунтирди

Арбелоа «Реал»даги руҳий муаммо сабабини тушунтирди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа Ла Лиганинг навбатдаги турида «Осасуна»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйилган учрашувдан кейин мағлубият сабабларига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Памплона клуби 38-дақиқада Анте Будимир, 90-дақиқада эса Рауль Гарсия урган голлар эвазига ғалабани илиб кетди. «Реал»нинг ягона жавоб тўпини 73-дақиқада Винисиус Жуниор киритди.

Ўйиндан сўнг Арбелоа жамоасининг кайфият борасидаги муаммолари ҳақида гапирар экан, фикрини аниқроқ қилиб берди.

«Эҳтимол, мен унчалик тўғри ифодаламагандирман. Мен бизда иштиёқ кам демоқчи эмасдим. Масала бошқа: биз рақибларнинг иштиёқ даражасига мос бўлишимиз керак. Чунки “Реал”га қарши ҳамма алоҳида руҳ билан майдонга тушади», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Мадрид гранди якшанба куни «Барселона» «Леванте»ни мағлуб этса, турнир жадвалидаги пешқадамликдан айрилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Реал»даги руҳий муаммо сабабини тушунтирди