Гарри Кейн яқин орада «Барселона»га йўл олмайди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн яқин келажакда «Барселона» сафида тўп суриши кутилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда каталонияликлар президенти лавозимига номзод Хавйер Вилахоана инглиз юлдузини жамоага олиб келиш истагини билдирганди. Бироқ Sky Sport маълумотига кўра, «Барселона» келаси ёзда Кейнни таклиф этишни режалаштирмоқда, аммо бу трансфер амалда мумкин бўлмайди. Мюнхен клуби эса форвард билан шартномани 2028 ёки 2029 йилгача узайтириш ниятида.
Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи Венсан Компани жамоаси сафида барча турнирларда 36 учрашувда 43 та гол урди. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврoни ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг