"Странджа" турнири: Икки нафар боксчимиз ўз чиқишларида ғалаба қоғонди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Самандар Олимов ва Самир Собиров “Странджа” турниридаги илк жангларида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. -55 кг вазндаги Самандар Олимов украиналик Элмир Набиевни, -90 кг вазндаги Самир Собиров эса туркиялик Эмре Таскинни мағлуб этди. -70 кг вазн тоифасидаги Абдулазиз Жўрақулов қозоғистонлик Муҳаммадсобир Базарбай Уулуга 0:5 ҳисобида ютқазди.
- Турнирда Фазлиддин Эркинбоев мўғулистонлик Далаи Ганзориг билан жанг қилади.
Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77-чи “Странджа” халқаро турнири старт олди. Илк кун дастурида 7 нафар боксчимиз рингга чиқиши белгиланган бўлиб, уларнинг навбатдаги жанглари ҳам мухлислар учун ҳиссиётга бой кечди: кимдир ишончли ғалаба билан юришни давом эттирди, кимдир эса бироз омадсизликка учради.
-70 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Абдулазиз Жўрақулов турнирдаги дастлабки баҳсида қозоғистонлик Муҳаммадсобир Базарбай Уулу билан тўқнаш келди. Ёш боксчимиз жиддий рақибга қарши қўрқмасдан курашди, ҳар бир эпизодда “бермайман” деган характер кўрсатди. Аммо якунда бир-икки майда нюанс ҳал қилувчи аҳамият касб этди — Абдулазиз 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, имкониятни бой бериб қўйди.
-55 кгдаги боксчимиз Самандар Олимов эса Софиядаги биринчи чиқишини жуда ишончли ўтказди. Унга Украина вакили Элмир Набиев рақиблик қилди. Олимов уч раунд давомида мазмунли ҳаракат қилди: темпни ушлади, зарбаларда аниқликни йўқотмади, вазиятни оқилона бошқарди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди — Самандар ҳақли равишда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-90 кг вазн тоифасидаги умидли боксчиларимиздан бири Самир Собиров ҳам турнирдаги илк жангида мухлисларни қувонтирди. Вакилимиз туркиялик Эмре Таскинга қарши рингга кўтарилиб, шиддатли кечган баҳсда тўлиқ устунлик билан ҳаракат қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундай натижа — нафақат кейинги босқичга йўл, балки жамоа руҳияти учун ҳам муҳим сигнал.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир қизиқ тўқнашув кутмоқда: Фазлиддин Эркинбоев мўғулистонлик Далаи Ганзориг билан рингда куч синашади. Демак, “Странджа”даги юришимиз энди янада қизийди — мухлислар эса навбатдаги ғалабаларни кутишда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…