Анатолий Байдачний ЖЧ бекор бўлиши мумкинлигини айтди

Москванинг «Динамо» клубида тўп сурган ва собиқ СССР терма жамоаси ҳужумчиси Анатолий Байдачний Мексикада ўтказилиши керак бўлган жаҳон чемпионати учрашувлари атрофидаги хавотирлар ҳақида фикр билдирди. Келаси ёз мамлакат 13 та ўйин қабул қилиши керак, аммо Мексикадаги ҳозирги тартибсизликлар турнирни сифатли ташкил этиш масаласини шубҳа остига қўймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Байдачнийга кўра, вазият кескинлашса, ўйинлар бошқа манзилга кўчирилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. «Трамп буюрса, бу учрашувларни АҚШга кўчириб юборишади. Турниргача вақт бор, балки ҳаммаси ўзгариб кетар. Дунё ҳолатига қаранг, эҳтимол, бу жаҳон чемпионати умуман ўтмаслиги ҳам мумкин», — дея унинг сўзларини «Советский спорт» келтиради.
Жаҳон чемпионати ўйинлари учун Мексикада учта шаҳар танланган: Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади, мезбонлар сифатида Мексика ва АҚШ билан бирга Канада ҳам баҳсларга мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!