date

Престианни дисквалификацияга қарамай Реал стадионида машғулот ўтказди

Престианни дисквалификацияга қарамай Реал стадионида машғулот ўтказди

«Бенфика» Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши жавоб учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда. Сешанба куни Лиссабон клуби «Сантьяго Бернабеу» аренасида ўйинолди машғулотини ўтказди ва машғулотнинг бир қисми журналистлар учун очиқ бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ОАВ вакиллари жамоа билан бирга ҳужумкор ярим ҳимоячи Джанлука Престианни ҳам шуғулланаётганини кўрди. Бу ҳолат унинг вақтинчалик дисквалификация қилинганига қарамай қайд этилди.

Бир кун аввал УЕФА Престианнига нисбатан Винисиус Жуниор томонидан айтилган ирқчилик ҳақидаги даъволардан сўнг уни бир ўйинга вақтинчалик четлатганини эълон қилганди. Ҳозирча текширув якунланмаган, «Бенфика» эса қарор устидан апелляция бериш ниятида эканини билдирган.

«Реал» ва «Бенфика» 25 феврал куни майдонга тушади. Дастлабки ўйинда мадридликлар сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Престианни дисквалификацияга қарамай Реал стадионида машғулот ўтказди