date

Сёрлот «Атлетико» сафида Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди

Сёрлот «Атлетико» сафида Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди

Александр Сёрлотнинг хет-триги Мадриднинг «Атлетико» жамоасига Чемпионлар лигасида «Брюгге»ни йирик ҳисобда мағлуб этишга ёрдам берди — 4:1. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норвегиялик ҳужумчи жавоб учрашувида 23-, 76- ва 87-дақиқаларда гол урди. «Матрасчилар» икки ўйин натижасига кўра 7:4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Opta маълумотига кўра, Сёрлот «Атлетико» тарихида Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида хет-трик қайд этган илк футболчига айланди. Аввалроқ мадридликларнинг бирорта ўйинчиси турнирнинг ҳал қилувчи босқичида бир учрашувда уч марта гол ура олмаган эди.

1/8 финалда «Атлетико»нинг рақиби «Тоттенхэм» ёки «Ливерпул» бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сёрлот «Атлетико» сафида Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди