date

Марсело Галльардо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Марсело Галльардо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентина гранди «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Галльардо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб бу ҳақдаги расмий баёнотни ўз сайтида эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис мамлакат чемпионати доирасида «Банфилд»га қарши учрашувдан сўнг лавозимини топширади. Ўйин 26 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Галльардонинг ихтиёрий истеъфоси жамоанинг натижалари кўнгилдагидек эмаслиги билан изоҳланмоқда: «Ривер Плейт» айни пайтда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Галльардо мураббийлик фаолияти давомида «Ривер Плейт» билан икки бор ишлаган. 2014—2022 йиллар оралиғида у жамоа билан 14 та совринни қўлга киритиб, мамлакат чемпионлиги ҳамда Либертадорес кубогида икки марта зафар қучган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Галльардо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади