Бернарду Силва «Манчестер Сити»да юлдузлар йўқлигини айтди

«Манчестер Сити» сардори Бернарду Силва АПЛнинг навбатдаги турида «Лидс» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоа муҳитига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу натижадан кейин “шаҳарликлар” пешқадам «Арсенал» билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди. «Элланд Роуд»даги учрашувда Хосеп Гвардиола жамоасининг ягона голини биринчи бўлим охирида Антуан Семеньо урди.
“Бизнинг клубда ҳеч ким юлдуз мақомига эга эмас. Барчамиз фантастик жамоанинг бир бўлагимиз, бу ерда ҳамма ўзини бир хил ҳис қилади”, — дея Силванинг сўзларини келтиради City Report. У шанба кунги баҳсда майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
«Манчестер Сити»нинг кейинги ўйини 4 март куни «Ноттингем Форест»га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг