Семенё Арсеналга босимни давом эттириш кераклигини айтди

«Манчестер Сити» вингери Антуан Семенё АПЛ доирасида «Лидс» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ганалик футболчи учрашувдаги ягона гол муаллифига айланди: у биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «товус»лар дарвозасини ишғол қилди.
«Бу жуда муҳим ғалаба. Мавсумнинг қолган қисмидаги ҳар бир ўйин алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Биз имкон қадар кўпроқ учрашувларда ютишни ва «Арсенал»га босимни сақлаб қолишни истаймиз», — деди Семенё BBC Match of the Day дастурига.
У шунингдек «Лидс»нинг ҳужумдаги услуби осон бўлмаганини таъкидлади: «Улар кўп узатма ва кросслар берди, бизга қийин бўлди. Рақибда иккинчи қаватда жуда яхши ўйнайдиган футболчилар кўп», — дея қўшимча қилди у.
Ушбу ғалабадан сўнг «шаҳарликлар» турнир жадвалида пешқадам «Арсенал» билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди. Якшанба куни «канонирлар» «Челси»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!