18:44 / 24.03.2017
3 646

«Устимиздан кулишларига йўл қўймаймиз». Бабаянга қарши акция бошланди

«Устимиздан кулишларига йўл қўймаймиз». Бабаянга қарши акция бошланди
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида Суриядан учралган мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг кескин норозилигига учради.

Тармоқларда терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянга нисбатан турли норозилик баннерлари битилган тасвирлар пайдо бўлган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Шундай норозилик акцияларидан бири Лачетти русумидаги автомобилга Бабаянни кетишини сўраб битилган баннерда ҳам акс этган. Мухлис Бабаянга ўз гапларини машинасига ёпиштирилган баннерлари орқали изҳор этган ва уни #babayanout ҳэштеги билан тугатган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида 6 ўйиндан кейин 9 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Терма жамоа навбатдаги учрашувни 28 март куни Тошкентда Қатар терма жамоасига қарши ўтказади.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Устимиздан кулишларига йўл қўймаймиз». Бабаянга қарши акция бошланди