Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар лигасида ишлайди

Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари халқаро майдонда ўз маҳоратларини намойиш этишда давом этмоқда. Навбатдаги муҳим топшириқ Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидан ўрин олди. Бугун Япония ва Жанубий Корея клублари ўртасидаги қизиқарли тўқнашувни айнан ҳамюртларимиз бошқариб боради.
Япония вакили "Мачида" ҳамда Жанубий Кореянинг "Канвон" жамоалари ўртасидаги баҳсда бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин фаолият юритади. Унга қанотларда тажрибали ёрдамчилар Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин кўмаклашади. Учрашувдаги адолатни таъминлаш ва баҳсли вазиятларни таҳлил қилиш учун VAR тизимида Аскер Нажафалиев ишлайди, унга AVAR сифатида Алишер Усмонов ёрдам беради.
Ўзбекистонлик ҳакамлар корпуси сўнгги йилларда Осиё футбол конфедерацияси томонидан юқори баҳоланиб келмоқда. Халқаро турнирларда бундай масъулиятли учрашувларга ҳакамларимизнинг тайинланиши мамлакатимизда футбол ҳакамлиги ривожланиб бораётганидан далолат беради. Умид қиламизки, ҳакамларимиз бугунги ўйинда юқори савияда ишлашиб, ўзбек футболи обрўсини янада оширишади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!