Ўзбекистон боксчилари Таиландда ярим финалга тайёргарлик кўрмоқда

1 дақиқа ўқиш869
Ўзбекистон боксчилари Таиландда ярим финалга тайёргарлик кўрмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эртага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтаётган “ Футурес Куп ” халқаро турнирининг ярим финалида 10 нафар Ўзбекистон боксчиси рингга тушади.
  • Баҳслар Тошкент вақти билан 09:00 ва 15:00 да бошланади.
  • Ярим финалда Рушанабону Исоева, Самира Турғунова, Асалой Бахтиерова, Нилуфархон Абдуҳошимова, Абдугани Ёрқинжонов, Сардорбек Баҳромхожаев, Асадбек Султонбоев, Назокат Мардонова, Севара Маматова ва Суҳроб Раҳматуллаев иштирок этади.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ёшлар ўртасидаги “Futures Cup” халқаро турнири бокс мухлислари диққатини тортмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этмоқда ва жамоамиз ёш ва иқтидорли спортчилардан ташкил топган.

Эртага мусобақанинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Кун давомида 10 нафар боксчиларимиз ўз маҳорат ва қобилиятини намоён қилади. Баҳслар Тошкент вақти билан эрталаб 09:00 ва кунининг иккинчи қисмида 15:00 да старт олади.

Ярим финалдаги жамоамиз таркиби ва баҳс вақти қуйидагича:

  • 60 кг: Рушанабону Исоева - Жиаен Ванг (Хитой) 09:45, А ринг

  • 75 кг: Самира Турғунова - Ариана Чавез (АҚШ) 10:15, А ринг

  • 80 кг: Асалой Бахтиёрова - Маираме Сов (Сенегал) 10:15, Б ринг

  • +80 кг: Нилуфархон Абдуҳошимова - Кеалей Перез (Самоа) 10:45, А ринг

  • 50 кг: Абдуғани Ёрқинжонов - Амбекар Меетеи (Ҳиндистон) 11:00, А ринг

  • 85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев - Зураб Оболадзе (Грузия) 12:00, А ринг

  • 90 кг: Асадбек Султонбоев - Союнали Овезгелдиев (Туркманистон) 12:15, Б ринг

  • 51 кг: Назокат Мардонова - Жу Жанг (Хитой) 15:00, А ринг

  • 65 кг: Севара Маматова - Амелиа Замана (Италия) 15:15, Б ринг

  • 75 кг: Суҳроб Раҳматуллаев - Георгий Битиев (Янги Зеландия) 15:45, А ринг

Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилишича, бу баҳслар ёш спортчиларимиз учун халқаро майдондаги муҳим тажриба бўлиб хизмат қилади. Мухлислар эса терма жамоамизнинг ярим финалда ҳам юқори натижалар қайд этишини интизорлик билан кутишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?