Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

ESPN хабарига кўра, ҳозирги сиёсий вазият сабаб Эрон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин. Турнир АҚШ, Канада ва Мексика томонидан биргаликда ўтказилади, ва Эрон билан боғлиқ ҳар қандай ўзгариш FIFA ҳамда Осиё футбол конфедерациясини Осиёдан ўринбосар масаласини кўриб чиқишга мажбур қилади.
Ҳозирча, агар шундай қарор қабул қилинса, Эрон ўрнини эгаллаш учун энг эҳтимолий жамоа сифатида Ироқ кўрилмоқда. 31 март куни Ироқ қитъалараро плей-офф финалида Боливия ва Суринам жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушиши керак. Агар Ироқ ўша учрашувда ютқазса, Эрон иштирок эта олмаган тақдирда навбатдаги Осиё жамоаси сифатида барибир Жаҳон чемпионати йўлланмасини олиши мумкин.
Агар Ироқ плей-оффда ғалаба қозониб, турнирга тўғридан тўғри йўлланма олса, унда эътибор Бирлашган Араб Амирликларига қаратилади. БАА аввал Осиё саралашининг якуний босқичида Ироққа ютқазган ва OFK жамоалари орасида навбатдаги номзод сифатида кўрилмоқда. Ҳозирча вазият ноаниқ бўлиб қолмоқда, бироқ Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионати таркибидан чиқарилса, асосий даъвогарлар Ироқ ва БАА бўлиб кўринмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!