date

Чемпионлар лигасида энг кўп даромад топган клублар рўйхати

Чемпионлар лигасида энг кўп даромад топган клублар рўйхати

Европа футболининг энг нуфузли турнири саналмиш Чемпионлар лигасида чоракфинал босқичига чиққан жамоаларнинг молиявий натижалари эълон қилинди. Турнир нафақат спортий жиҳатдан, балки иқтисодий тарафдан ҳам клублар учун катта имконият эшикларини очмоқда.

Жорий мавсумдаги даромадлар рейтингида Мюнхеннинг «Бавария» клуби етакчиликни қўлга киритди. Немис гранди мусобақадаги иштирокидан 112,3 миллион евро ишлаб топиб, рақибларидан олдинга чиқди.

Иккинчи поғонадан Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўрин олган бўлиб, “канонирлар” ҳисобида 109,7 миллион евро мавжуд. Уларга жуда яқин натижа қайд этган «Ливерпул» эса 109,5 миллион евро билан кучли учликни якунлаб берди.

Шунингдек, Франциянинг «ПСЖ» клуби 105,9 миллион евро даромад билан тўртинчи ўринни эгаллаган. Мадриднинг «Реал» жамоаси 102,6 миллион евро билан бешинчи поғонадан жой олган бўлса, «Барселона» 100,3 миллион евро натижа билан олтинчи ўринни банд этди.

Қолган иштирокчилар орасида «Атлетико» 89,2 миллион евро билан еттинчи бўлса, Португалиянинг «Спортинг» клуби 79,6 миллион евро билан рўйхатни якунлаб берди.

Бу рақамлардан кўриниб турибдики, Чемпионлар лигаси фақат ғалабалар ва трофейлар эмас, балки катта молиявий бонуслар манбаи ҳам ҳисобланади. Айниқса, кейинги босқичларга чиққан сари клублар бюджети янада мустаҳкамланиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумнинг ҳал қилувчи финал баҳси 2026 йил 30 май куни Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Мухлислар эса нафақат чемпионни, балки энг катта даромад қайси жамоага насиб этишини ҳам катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасида энг кўп даромад топган клублар рўйхати