date

Капелло Италиянинг тарихий мағлубияти ҳақида қандай фикр билдирди?

Капелло Италиянинг тарихий мағлубияти ҳақида қандай фикр билдирди?

Италиялик тажрибали мутахассис Фабио Капелло мамлакат терма жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмагани билан боғлиқ фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб, кетма-кет учинчи бор мундиалдан маҳрум бўлди.

Капелло фикрича, “бундай тарих ва нуфузга эга жамоа учун бу ҳолат мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Бутун кеча ухлай олмай қолдим, содир бўлган воқеага ҳали ҳам ишона олмаяпман. Биз тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган жамоа ҳақида сўзлаяпмиз. Бу шунчаки мағлубият эмас, балки спорт фожиаси ва тарихий шармандаликдир. Италия футболининг яқин тарихида бу энг даҳшатли ва эсда қоларли воқеалардан биридир”, — деди у.

Италия футболи афсонасининг бу сўзлари мамлакатдаги умумий кайфиятни очиқ акс эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Италия охирги марта 2014 йилда Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва шу пайтдан бери асосий турнир саралашларидан ўта олмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Капелло Италиянинг тарихий мағлубияти ҳақида қандай фикр билдирди?