
“Бавария” жамоаси посбони Мануэль Нойер “Боруссия Д” клубига қарши Германия чемпионати 28-тур учрашувини қўйиб юборади.
Нойер “Хоффенхайм”га қарши (0:1) ўйинда ҳам иштирок эта олмади. Унинг ўрнига Ульрайх майдонга тушди. Германия термаси дарвозабони машғулотлардан бирида жароҳат олганди, деб ёзади "Уфф.уз".
Мюнхенликлар устози Карло Анчелотти асосий дарвозабонининг “Реал”га қарши ЕЧЛ чорак финалига қадар тикланишига умид қилмоқда.
Маълумот учун, “Бавария” жамоаси 8 апрель куни “Боруссия Д” билан тўқнаш келади. “Реал” билан дастлабки учрашув эса 12 апрель куни бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар