Неймар Робинҳо Жуниор билан юзага келган можаро юзасидан узр сўради

Бразилиялик юлдуз Неймар машғулотлар вақтида ёш жамоадоши Робинҳо Жуниор билан юз берган жанжал юзасидан омма олдида узр сўради. Футболчи машғулотдаги кескин вазиятда ўзини тута олмаганини ва ёш ўйинчига нисбатан нотўғри муносабатда бўлганини тан олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Cопа Судамериcана доирасидаги Депортиво Реcолета жамоасига қарши ўйиндан сўнг журналистларга интервю берган Неймар, кийим алмаштириш хонасида Робинҳо Жуниор билан барча келишмовчиликларни ҳал қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу футбол оламида учраб турадиган ҳолат ва улар ўртасида ҳеч қандай адоват қолмаган.
Ўз навбатида, Робинҳо Жуниор ҳам Неймарнинг узрини қабул қилганини маълум қилди. Ёш ҳужумчи шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарорини ҳам қайтариб олганини ва Сантос сафида 2031-йилгача қолишини тасдиқлади. У Неймарни болаликдан ўз кумири деб билишини ва бу воқеа уларнинг муносабатларига таъсир қилмаслигини қўшимча қилди.
Яраштирув жараёни ўйин давомида ҳам яққол намоён бўлди. Неймар Депортиво Реcолета дарвозасига гол урганидан сўнг, Робинҳо Жуниорни қучоқлаб, унинг юзига дўстона тарзда уриб қўйди. Бу имо-ишора жамоа ичидаги муҳит яна барқарорлашганидан далолат берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!