date

Испания терма жамоаси учун навбатдаги йўқотиш: Нико Уилямс жароҳат олди

Ispaniya terma jamoasi uchun navbatdagi yo‘qotish: Niko Uilyams jarohat oldi

Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан жиддий муаммоларга дуч келмоқда. "Атлетик Билбао" вингери Нико Уилямс Ла Лига доирасидаги "Валенсия"га қарши ўйинда мушакларидаги жароҳат сабабли майдонни муддатидан аввал тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг 36-дақиқасида ўзини ноқулай ҳис қилган футболчи оқсоқланиб майдонни тарк этди. Уилямс майдон четига чиқиб кетаётганда "бундай бўлиши мумкин эмас" дея қайта-қайта такрорлагани жароҳатнинг жиддийлигидан далолат беради. Унинг ўрнига майдонга акаси Инаки Уилямс туширилди.

Бу ҳолат Испания бош мураббийи Луис де ла Фуенте учун катта бошоғриққа айланди. Аввалроқ "Барселона" юлдузи Ламине Ямал ҳам мавсум якунига етмай жароҳат олган эди. Испания терма жамоасининг ҳужум чизиғидаги асосий таянчи бўлган бу икки ёш вингернинг сафдан чиқиши жамоа тактикасини тубдан ўзгартиришни талаб қилиши мумкин.

Нико Уилямс жорий мавсумда "Атлетик" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Бироқ, узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган сон қисмидаги оғриқлар футболчининг барқарор ўйин кўрсатишига тўсқинлик қилмоқда.

"Атлетик" тиббий штаби душанба куни футболчининг ҳолати бўйича расмий маълумот бериши кутилмоқда. Испания терма жамоаси 9-июн куни Перуга қарши ўртоқлик ўйини, 15-июн куни эса Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Кабо-Вердега қарши баҳс билан ўз юришини бошлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Испания терма жамоаси учун навбатдаги йўқотиш: Нико Уилямс жароҳат олди