Алпҳонсо Давиес жароҳати Бавария ва Канада терма жамоасини хавотирга солмоқда

1 дақиқа ўқиш232
Алпҳонсо Давиес жароҳати Бавария ва Канада терма жамоасини хавотирга солмоқда

Бавария ҳимоячиси Алпҳонсо Давиес навбатдаги жиддий жароҳатини олиб, мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди. Чемпионлар лигаси ярим финалида PSJга қарши кечган баҳсда чап сон мушагини жароҳатлаб олган канадалик футболчининг ёзги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб спорт директори Чристопҳ Фреунд вазиятни жуда ачинарли деб атади. Унинг сўзларига кўра, Давиес тиззасидаги оғир жароҳатдан сўнг ўз ўйинини топиб олишга қийналаётган эди, мушаклардаги кетма-кет муаммолар эса футболчининг руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Футболчининг тиббий тарихи анча мураккаб: 2025-йил март ойида тиззасидаги хочсимон боғламлар узилганидан сўнг у тўққиз ой майдондан четда қолган эди. Декабрда қайтганига қарамай, феврал ва март ойларида ҳам мушак жароҳатлари уни тинч қўймади. Бу ҳолат Давиеснинг руҳий тушкунликка тушиб қолишидан хавотирларни кучайтирмоқда.

Бош мураббий Винсент Компани ҳимоячининг жисмоний тикланишига шубҳа қилмаса-да, унинг руҳий ҳолати борасида жиддий хавотирда эканлигини яширмади. Давиес аввалроқ узоқ муддатли реабилитация даврида руҳий тушкунликка тушганини ва қийин дамларни бошдан кечирганини очиқ тан олган эди.

Жорий мавсумда Бавария сафида 23 та ўйинда майдонга тушган Алпҳонсо Давиес 1 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Клуб раҳбарияти футболчини қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўришини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?