date

Барселона ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жароҳат сабаб мундиални ўтказиб юборади

Barselona yarim himoyachisi Fermin Lopez jarohat sabab mundialni o‘tkazib yuboradi

Барселона клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жиддий жароҳат олди. 23 ёшли футболчи Ла Лига доирасида Реал Бетисга қарши кечган баҳсда (3:1) оёғидан жароҳат олиб, биринчи бўлимдан сўнг майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб расмий баёнотига кўра, тиббий кўриклар футболчининг ўнг оёғи бешинчи метатарсал суяги синганини тасдиқлади. Шу сабабли, иқтидорли ярим ҳимоячи жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак бўлади.

Ушбу нохуш хабар Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте учун кутилмаган зарба бўлди. Фермин Лопес яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати учун таркибга киритилиши кутилаётган эди, бироқ тикланиш жараёни камида олти-саккиз ҳафта давом этиши унинг мундиалдаги иштирокини имконсиз қилади.

Фермин Лопес Барселона таркибида мавсумнинг муҳим ўйинчисига айланган эди. У нафақат клубнинг сўнгги турдаги Валенсияга қарши ўйинини, балки Испания терма жамоасининг 15-июн куни Кабо-Вердега қарши бошланадиган жаҳон чемпионати баҳсларини ҳам ўтказиб юборади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жароҳат сабаб мундиални ўтказиб юборади