
Англия чемпионатининг 3-дивизионида иштирок этувчи "Чарльтон Атлетик" футбол клуби мухлислари чемпионатнинг 43-тури доирасида "Ковентри Сити"га қарши учрашув олдидан клуб раҳбариятига қарши норозилик акцияси ўтказишди. Бу ҳақда BBC Sport нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда. Акциядан олинган видео YouTube’да жойлаштирилди.
Севимли клубларидаги вазиятдан норози мухлислар учрашув олдидан майдонга ўйинчоқ чўчқалар улоқтиришди.
Мухлисларнинг бу хатти-ҳаракати сабабли 1:1 ҳисобида якунланган ўйиннинг бошланишини 10 дақиқага кечиктиришга тўғри келди.
"Ковентри" 36 очко билан дивизионда қолиш имкониятидан маҳрум бўлди, ҳисобида 51 очко бўлган "Чарльтон" эса мусобақа жадвалининг 15-поғонасини эгалламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар