Барселона янги Неймар учун 20 миллион евро тўлаши керак

1 дақиқа ўқиш218
Барселона янги Неймар учун 20 миллион евро тўлаши керак

Барселона клуби жаҳон футболининг бўлажак юлдузларини излашда давом этмоқда ва скаутлар эътибори яна Бразилия бозорига қаратилди. Каталония гранди Жанубий Америкада порлаётган янги иқтидор эгасини ўз трансфер рўйхатига киритди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Атлетико Минеиро ёшлар жамоаси аъзоси, 16 ёшли Габриел Венено Барселона спорт директори Деконинг назарига тушди. Техник маҳорати ва ўйин услуби туфайли уни аллақачон "янги Неймар" деб аташмоқда. Ўнг қанот ҳужумчиси жорий йилнинг бошида нуфузли Копинҳа турнирида ўзини кўрсатиб, кўплаб Европа клублари скаутларида ижобий таассурот қолдирди.

АС нашри хабарига кўра, Атлетико Минеиро ўз тарбияланувчиси учун тахминан 20 миллион евро ва қўшимча бонуслар талаб қилмоқда. Бу ҳали асосий жамоада дебют қилмаган футболчи учун анча юқори нарх ҳисобланади.

Барселона раҳбарияти ушбу трансфер борасида бир қарорга келиши қийин кечмоқда. Бир томондан клубнинг молиявий чекловлари бўлса, иккинчи томондан Габриел Венено айнан Ламине Ямал ҳаракат қиладиган позицияда ўйнайди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти ёш юлдузга рақобатчи сотиб олиш масаласини чуқур таҳлил қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?