
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Реал»га қарши учрашувда (3:2) иккита тўп киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.
Бу голлар Мессининг «Барселона» таркибидаги 499 ва 500-голи бўлди. Натижада футболчи янги юбилей натижани қайд этди.
Месси бу голларнинг 343 тасини Ла-лигада, 94 тасини ЕЧЛда, 43 тасини Испания кубогида, 12 тасини Испания суперкубогида, 5тасини клублар ўртасидаги ЖЧ ва 3 тасини Европа суперкубоки учрашувларида киритган.

[media=https://youtu.be/HZlsl91-tBU] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар