10:12 / 24.04.2017
5 289

А Серия. "Ювентус" "Женоа" устидан йирик ғалабага эришди

А Серия. "Ювентус" "Женоа" устидан йирик ғалабага эришди
Италия чемпионатининг 33-турида "Ювентус" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилиб йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Муньос ўз дарвозасига гол киритиб, ҳисобни очган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Дибала ҳисобдаги фарқни 2тага етказди. 41-дақиқада Манжукич туринликларнинг 3-голига муаллифлик қилди. Бонуччи эса 64-дақиқада учрашувдаги якуний голни киритди.

Ювентус – Женоа 4:0

Голлар: 1:0 – 17, автогол Муньос, 2:0 – 18 Дибала, 3:0 – 41 Манджукич, 4:0 – 64 Бонуччи.
Ювентус – Нето, Бардзальи, Бонуччи, Бенатия, Лихтштайнер, Маркизио (Мандрагора, 86), Хедира (Ринкон, 69), Асамоа, Дибала, Манжукич (Стураро, 82), Ҳигуаин.
Женоа – Ламанна, Муньос, Бурдиссо (Бираски, 67), Хентилетти, Лазович (Хильемарк, 87), Велозу, Катальди, Лаксальт (Бегетто, 48), Нтчам, Симеоне, Палладино.
Огоҳлантириш: Бурдиссо (34).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Ювентус" "Женоа" устидан йирик ғалабага эришди