Челси Марк Кукурелла учун нарх белгилади: Реал Мадрид ва Барселона пойгада

1 дақиқа ўқиш1.3K
Челси Марк Кукурелла учун нарх белгилади: Реал Мадрид ва Барселона пойгада
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Челси жамоаси ҳимоячи Марс Сусурелла сотувига рухсат беришга тайёр.
  • Реал Мадрид, Барселона ва Атлетико Мадрид футболчи учун рақобатлашмоқда, аммо Челси 70 миллион евро талаб қилмоқда.
  • Атлетико Мадрид 50 миллион евро таклиф қилмоқда ва трансферни устувор вазифа деб билмоқда.
  • Барселона учун бу трансфер ҳиссий аҳамиятга эга, чунки Сусурелла Ла Масиа академиясининг тарбияланувчиси. Челси эса футболчининг шартномаси уч йил давом этишини ҳисобга олиб, хотиржамликни сақламоқда.

Челси жамоаси ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Марк Кукурелла сотувига рухсат беришга тайёр. Лондонликлар испаниялик футболчи учун ўз талабларини эълон қилганидан сўнг, Реал Мадрид, Барселона ва Атлетико Мадрид унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Гарчи Кукурелла Стамфорд Бридге мухлисларининг ёқимтойига айланган бўлса-да, 27 ёшли ҳимоячи фаолиятида янги чорловларни қабул қилишга мойил экани айтилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Атлетико Мадрид ҳозирда футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Диего Симеоне жамоаси ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Кукурелла трансферини устувор вазифа деб билмоқда. Мадридликлар спорт директори Матеу Алеманй орқали алоқаларни бошлаган ва музокараларни тезроқ якунлашни кўзламоқда. Бироқ, клублар ўртасида нарх борасида сезиларли тафовут мавжуд: Атлетико Мадрид 50 миллион евро атрофида таклиф бермоқчи бўлса, Челси камида 70 миллион евро (61 млн фунт) талаб қилмоқда.

Барселона учун Кукурелла трансфери ҳиссий аҳамиятга эга, чунки у Ла Масиа академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчининг ўзи ҳам собиқ клубидан тушадиган таклифни рад этиш қийинлигини тан олган. Реал Мадрид эса чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун уни муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Кукурелла жамоанинг Чемпионлар лигаси доирасида Пари Сен-Жермен клубидан учралган мағлубиятидан сўнг, клубнинг фақат ёш футболчиларга таянаётган сиёсатидан бироз норози эканини яширмади.

Челси раҳбарияти футболчи билан амалдаги шартнома муддати ҳали уч йил борлиги сабабли хотиржамликни сақламоқда. Лондонликлар 2022-йилда Брайтондан сотиб олинган ҳимоячи учун сарфланган маблағнинг катта қисмини қайтариб олишни мақсад қилган. Агар белгиланган 70 миллион евролик нарх тўланмаса, клуб уни қўйиб юбормаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?