Ню-Йорк мэри ЖЧ—2026 ғолиби ким бўлиши ҳақида кутилмаган прогноз қилди

2 дақиқа ўқиш304
Ню-Йорк мэри ЖЧ—2026 ғолиби ким бўлиши ҳақида кутилмаган прогноз қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ню-Ёрк шаҳри мери Зоҳран Мамдани журналистлар билан интерактив ўйин ташкил этиб, ЖЧ—2026 ғолибини башорат қилди.
  • Сиёсатчининг прогнозига кўра, финалда Франсияни енгган Марокаш терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон тожини кияди.
  • Шунингдек, 1/16 финалда Бразилия Японияга, Португалия эса Англияга имкониятни бой бериб, турнирни эрта тарк этади.

Бутун дунё нигоҳи океан ортига қаратилган ва жозибадор футбол байрами бошланишига саноқли кунлар қолган бир пайтда, нафақат спорт экспертлари, балки йирик сиёсатчилар ҳам ўз тахминларини улашишда давом этмоқда. Мана шундай қизиқарли воқеалардан бири АҚШда кузатилди. Мундиал мезбонларидан бири бўлган Ню-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамдани журналистлар билан ўзига хос интерактив ўйин ташкил этиб, бўлажак Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан тортиб, то финал учрашувигача бўлган баҳслар натижасини олдиндан башорат қилди. Сиёсатчининг ушбу тахминлари футбол оламида ҳақиқий шов-шув ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Зоҳран Мамданининг прогнозлар занжири жуда кутилмаган ва сенсацион натижаларга бой бўлди. Унинг фикрича, мусобақанинг дастлабки плей-офф, яъни 1/16 финал босқичидаёқ ҳақиқий «сенсациялар» содир бўлади. Мэрнинг тахминига кўра, футбол ватани бўлмиш Бразилия терма жамоаси кутилмаганда Осиё вакили Японияга имкониятни бой бериб, турнирни эрта тарк этади. Худди шу босқичда Криштиану Роналду ватандошлари — Португалия терма жамоаси ҳам Англия тўсиғидан ўта олмайди ва мундиал билан хайрлашади.

Шаҳар раҳбарининг кейинги босқичлар учун берган тахминлари ҳам мухлисларни ҳайратда қолдириши табиий. Мамдани Жанубий Американинг икки гиганти тўқнашувида, яъни 1/4 финалда Колумбия терма жамоаси амалдаги чемпион Аргентина устидан ғалаба қозонишини айтди. Инглизлар эса мезбон АҚШ ва кучли Испанияни мағлуб этиб, ярим финал қадамини босади, бироқ финал остонасида Францияга мағлуб бўлади.

Энг қизиқарли ва драмаларга бой воқелик эса финалда содир бўлади: мэрнинг фикрича, Франция бош соврин учун баҳсда Африка вакили Марокашга имкониятни бой беради ва Марокаш тарихда илк бор жаҳон тожини кияди. Кучли учликни эса Англияни мағлуб этган Колумбия якунлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор 48 та жамоани бағрига олувчи ҳамда АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонлари мезбонлик қиладиган ушбу улуғвор Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнь санасида расман старт олади. Сиёсатчининг бу сенсацион ва жасур тахминлари қанчалик ҳақиқатга айланишини яқин кунларда бошланадиган жонли футбол ҳароратида биргаликда кузатамиз. Биздан узоқлашманг!

ЖЧ—2026 турнирининг энг қайноқ кундаликлари, Ню-Йоркдан келаётган эксклюзив хабарлар ва мундиал учрашувларининг энг сара таҳлилларини ҳамиша Замин саҳифаларида биз билан бирга кузатиб боринг!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?